08:25 / 08.11.2020
583

АҚШ Вакиллар палатаси спикери Жо Байденнинг ғалаба қозонганини айтиб ўтди

АҚШ Вакиллар палатаси спикери Жо Байденнинг ғалаба қозонганини айтиб ўтди
Фото: Getty Images
Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден электорат мандатини қўлга киритди ва яқин орада АҚШнинг қонуний равишда сайланган президентига айланади.

Бу ҳақда АҚШ Вакиллар палатаси спикери демократ Ненси Пелоси Вашингтондаги матбуот анжуманида айтиб ўтган.
Пелоси Байденнинг ғалабасини тарихий деб атаган ва у муқаррарлигини таъкидлаган.

Жо Байден бундай ажойиб ваколатга эга бўлган кунда сизнинг олдингизга чиқиш жуда ёқимли. Тез орада у вице-президентдан президент этиб сайланади», деган Пелоси. Жо Байден Барак Обама президентлик даврида вице-президент бўлган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, АҚШ президентлик сайловларининг якуний натижалари ҳали эълон қилингани йўқ. Яъни, бир неча муҳим штатларда овозларни ҳисоблаш якунланмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)