13:57 / 18.11.2020
1 828

Жефф Безос атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 791 млн доллар хайрия қилди

Жефф Безос атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 791 млн доллар хайрия қилди
Фото: AP Photo
Amazon асосчиси ва дунёнинг энг бадавлат кишиси Жефф Безос атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 791 миллион доллар хайрия қилди, деб хабар бермоқда «РБК». Бу ҳақда у Instagram’да маълум қилган.

Ушбу маблағлар миллиардер томонидан тузилган «Безоснинг Ер фонди» жамғармаси иқлим ўзгаришларига қарши курашувчи 16 та ташкилотга ажратилган. Безоснинг сўзларига кўра, биринчи ташкилотлар 2020 йилнинг февраль ойида ташкил этилган фонддан грант олган.

«Бугун мен Bezos Land Foundation’нинг биринчи қабул қилувчилари — инновацион, амбисияли ва динамик ечимлар устида ишлайдиган 16 та ташкилот ҳақида эълон қилишдан мамнунман», — деб ёзган у.

Безоснинг сўзларига кўра, ушбу маблағларни ажратиш Ер келажагини ҳимоя қиладиган олимлар, фаоллар, нодавлат ташкилотларни молиялаштиришнинг бошланиши холос. Грант олган ташкилотлар орасида Дунё ресурслари институти, Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF), Иқлим ва соф энергия соҳасидаги адолат жамғармаси, ClimateWorks Foundation жамғармаси, ўрмонларни тиклаш лойиҳалари Eden, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамғармаси, Табиий ресурслар муҳофазаси бўйича кенгаш, Қояли тоғлар институти, Солк биологик тадқиқотлар институти ва бошқа ташкилотлар бор.

Безос 2020 йил февралида «Безоснинг Ер жамғармаси» ташкил этилишини эълон қилиши вақтида унга 10 миллиард доллар ажратишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши сайёра учун энг катта таҳдид ҳисобланади.

Июль ойида ажрашганидан кейин дунёдаги энг бой аёлга айланган Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт хайрия ташкилотларга 1,7 миллиард доллар ажратган. Маблағлар 116 ташкилот ўртасида тақсимланган. 586 миллион доллар ирқий тенгсизликка қарши курашиш учун, 400 миллион доллар — иқтисодий ҳаракатчанликни тарғиб қилувчи ташкилотларга, 133 миллион доллар — гендер тенглигини қўллаб-қувватловчи нодавлат ташкилотларга ажратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жефф Безос атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 791 млн доллар хайрия қилди