15:20 / 17.01.2021
2 393

Трампга Марокашнинг олий мукофоти топширилди

Трампга Марокашнинг олий мукофоти топширилди
ТАСС хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Марокаш ўртасидаги алоқаларни нормаллаштиришга қўшган ҳиссаси учун Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди.

Марокашнинг АҚШдаги элчиси Лалла Жумала Алауи жума куни Трампга фақат давлат раҳбарларига бериладиган Муҳаммад орденини топширган. Ушбу орден Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI нинг Трампга совғасидир. АҚШ президентнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер ҳамда Яқин Шарқ бўйича махсус элчи Ави Берковиц ҳам қуруқ қолмади: уларга Исроил ва Марокаш ўртасидаги алоқаларни нормаллаштиришга қўшган ҳиссалари учун бошқа мукофотлар топширилган.

Ўтган йилнинг декабрида Трамп Исроил ва Марокаш дипломатик алоқаларни ўрнатиш бўйича келишувга эришганини эълон қилган эди. Оқ уй раҳбари ушбу ҳодисани Яқин Шарқда тинчлик учун тарихий ва улкан ютуғи дея эътироф этган эди. Кейинчалик эса расмий алоқаларни тиклаш, дипломатик, тинч ва дўстона алоқаларни ўрнатиш ниятини тасдиқловчи Қўшма декларация имзоланган эди.

АҚШ охирги беш ойда Исроил ҳамда БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокаш ўртасида алоқа ўрнатилиши учун воситачилик қилди. Айни пайтда АҚШ Марокашнинг Ғарбий Саҳрои кабирдаги северенитетини тан олгани учун Трамп танқидларга учраган эди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ҳокимиятдаги сўнгги кунларини ўтказмоқда. 20 январь куни президентлик расман Жо Байденга ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампга Марокашнинг олий мукофоти топширилди