08:00 / 27.04.2021
2 363

Байденнинг рейтинги тарихдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлди


АҚШ президенти Жо Байден
Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байденнинг рейтинги фаолиятининг биринчи 100 кунида 52 фоизни ташкил қилди. 1945 йилдан буён бу кўрсаткич фақат Жералд Форд (48 фоиз) ва Дональд Трампда (42 фоиз) пастроқ бўлган, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Post ва ABC News’нинг ўтказган сўровномаларига кўра, респондентларнинг 52 фоизи Байденнинг ишини «тўлиқ» ёки «баъзи жабҳаларда» маъқуллади, уларнинг орасида 90 фоиз демократлар, 47 фоиз мустақил респондентлар ва 13 фоиз республикачилар бор. Сўровномада иштирок этганларнинг 42 фоизи Байденнинг фаолияти ҳақида салбий фикрда эканини билдирди.

Байденнинг коронавирус пандемиясига қарши кураш сиёсатини иштирокчиларнинг 64 фоизи, иқтисодий сиёсатини 52 фоизи маъқуллади. Уларнинг 37 фоизи Мексика чегарасидаги миграция инқирози пайтидаги ҳаракатлар тўғрисида ижобий фикр билдирди.

Бундан ташқари, иштирокчиларнинг 60 фоизи президентни Конгресс республикачиларидан ёрдам сўраб мурожаат қилиши керак деб ҳисоблайди, 30 фоизи Байденнинг ўзи ҳамма ишни мустақил уддалай олади деган фикрда.

Америкаликларнинг 65 фоизи иқтисодиётни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади, 31 фоизи бунга қарши чиқди. Респондентларнинг 52 фоизи Байденнинг инфратузилмавий лойиҳаларга икки триллион доллар инвестиция киритиш режасини ёқлади, 35 фоизи эса бу режани маъқулламаслигини билдирди.

Сўровнома 18—21 апрель кунлари телефон орқали инглиз ва испан тилларида ўтказилди, унда аҳолининг 1007 нафар вояга етган қатлами иштирок этди. Йўл қўйилган статистик хато 3,5 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, Жо Байден 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда президент этиб сайланган ва 2021- йилнинг январида расмий равишда иш бошлаган эди.

Жо Байден июнь ойида давлат раҳбари сифатида биринчи бор чет элга сафар қилади. У Буюк Британия ва Бельгияга боради. Унинг чет эл раҳбари билан биринчи телефон суҳбати 23 январь куни Канада бош вазири Жастин Трюдо билан бўлиб ўтди. Бир неча кундан кейин Байден Путин билан телефонда гаплашди, суҳбат тахминан ярим соат давом этди.

Шунингдек, Оқ уй Россияга қарши киритилган санкцияларнинг натижаларига баҳо берди ва уларни ҳозирча президент Жо Байден маъмурияти кутган натижаларга «жуда яқин», деб атади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байденнинг рейтинги тарихдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлди