08:00 / 05.05.2021
2 398

Ерга Хитойнинг назорати йўқотилган фазовий ракетаси қуламоқда

Ерга Хитойнинг назорати йўқотилган фазовий ракетаси қуламоқда

Ерга Хитойнинг назорати йўқотилган 21 тонналик «Чанчжэн-5» фазовий ракетаси қуламоқда. Астрофизикларнинг таъкидлашича, ракета қаерга тушишини олдиндан айтиш иложсиз.

У бирор бир аҳоли пунктига тушиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ракета апрел охирида орбитага Хитойнинг биринчи коинот станцияси – «Тянхэ»нинг асосий модулини етказганди. Эндиликда ракетанинг марказий модули Ер атрофида 27,6 минг км/соат тезлик билан эркин айланиб, тобора пастламоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қурилма Ерга 8 майдан 12 майгача оралиқда тушиши мумкин. Бироқ унинг Ер билан аниқ тўқнашиш вақтини бундан 6 соат олдингина айтиш мумкин бўлади.

«Энг ёмон вазиятда бу кичик самолётнинг қулашидек бўлади. Унинг бўлаклари юзлаб километрларга сочилиб кетиши мумкин», деб айтган Гарвард-Смитсон астрофизика маркази мутахассиси Жонатан Макдауэлл.

Унинг таъкидлашича, ракета атмосферанинг зич қатламларига қайтганидан кейин унинг қандай қисмлари қолиши номаълум, бироқ улар «зиён етказиш учун етарли бўлади».

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ерга Хитойнинг назорати йўқотилган фазовий ракетаси қуламоқда