19:12 / 05.05.2021
5 701

Aфрикалик аёл биратўла тўққиз болани дунёга келтирди


Фото: «Apnews.com.ua»
Aфриканинг Мали Республикасида бир аёл биратўла тўққиз фарзандли бўлди: беш қиз ва тўрт ўғил. Она ва барча чақалоқларнинг аҳволи яхши, дея «Facebook»да хабар берди республика соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вазирликнинг таъкидлашича, 25 ёшли Ҳалима Сиссе икки ҳафта давомида Мали пойтахти Бамако шифохонасида ётиб даволанган. Кейин эса президент Ба Ндаунинг фармонига биноан Марокашдаги клиникага кўчирилган. Маълумотларга кўра, Малида ҳам, Марокашда ҳам ультратовуш текширувида шифокорлар аёлнинг қорнида фақат етти нафар болани аниқлаганлар. Болалар туғилганидан сўнг Мали соғлиқни сақлаш вазири Фанта Сиби Сиссенинг ҳомиладорлигини назорат қилишда иштирок этган ҳар икки мамлакат шифокорларини табриклади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Aфрикалик аёл биратўла тўққиз болани дунёга келтирди