Қирғизистонда кўп болали оналарга 23 минг долларгача пул берилади

1 дақиқа ўқиш1
Қирғизистонда кўп болали оналарга 23 минг долларгача пул берилади

Қирғизистонда 2027 йил 1 январдан бошлаб баланд тоғли ва чекка ҳудудларда доимий яшовчи кўп болали оналарга бир марталик пул ёрдами тўлана бошлайди. «Бала береке» деб номланган дастур доирасида ўнинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун 2 миллион сом (тахминан 22,9 минг доллар) берилади.

Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати раҳбари Адилбек Қосималиев маълум қилган.

Дастур мамлакатда туғилиш даражасини ошириш, шунингдек, оғир табиий шароитларда яшаётган кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Тўлов миқдори оилада туғилган фарзандлар кетма-кетлигига қараб белгиланади. Хусусан, тўртинчи фарзанд учун 100 минг сом, бешинчи фарзанд учун 600 минг сом, олтинчи фарзанд учун 800 минг сом ажратилади.

Еттинчи фарзанд учун 1 миллион сом, саккизинчи фарзанд учун 1,2 миллион сом, тўққизинчи фарзанд учун 1,5 миллион сом тўланади. Ўнинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун эса 2 миллион сом берилади.

Бироқ ушбу ёрдамни олиш учун бир қатор талаблар мавжуд. Жумладан, дастурдан фойдаланмоқчи бўлган аёллар Қирғизистон фуқароси ёки «қайрилман» мақомига эга бўлиши, шунингдек, махсус рўйхатга киритилган баланд тоғли ёки бориш қийин бўлган ҳудудларда доимий яшаши керак.

Яна бир муҳим шарт — бола туғилганидан кейин дарҳол пул берилмайди. Бир марталик ёрдам фарзанд бир ёшга тўлганидан сўнг тайинланади. Дастур 2026 йил 1 январдан бошлаб дунёга келган болаларни қамраб олади.

Шу сабаб дастлабки тўловлар 2027 йилда амалга оширилади.

Қирғизистон ҳукумати ушбу дастур орқали чекка ҳудудлардаги оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мамлакатда туғилиш кўрсаткичини оширишни мақсад қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?