13:53 / 18.07.2021
4 802

Коронавирус сабаб сунъий комага туширилган МакСимнинг юрагида ҳам муаммо кузатилмоқда


Фото: Starhit
Деярли тўрт ҳафта аввал коронавирус сабаб сунъий комага туширилган хонанда МакСимнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашмоқда. Қўшиқчида юрак ва ўпканинг ўнг томони билан боғлиқ муаммолар бошланган, деб ёзади Starhit.

Таъкидланишича, 38 ёшли хонанданинг ўнг ўпкаси фаолиятида жиддий муаммо кузатилган. Рентген текшируви аъзода ўсма ва бўшлиқ тобора кўпайиб бораётганини кўрсатган. Асоратларнинг бошлангани сабаб ҳатто сунъий вентиляция аппарати ҳам ёрдам бермаяпти, дейилади хабарда. Ўпкалар фаолияти билан боғлиқ муаммо юракка ҳам таъсир қилган — қўшиқчида чап бўлим кенгайгани кузатилган, бу эса юракнинг чап қоринчаси етишмовчилигидан дарак беради. Шифокорлар 1 ойга яқин вақтдан буён оғир аҳволда бўлган, МакСим тахаллуси билан ижод қиладиган Маринанинг саломатлиги ҳақида олдиндан ҳеч нарса демаяпти.

Ижодкорнинг пиар директори Маргарита Соколова Маринанинг аҳволи яхшиланмагани билан, умид борлигини, ҳозирги вақтда фақатгина қилинган дуолар ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаган. Кейинчалик Маргарита МакСимнинг саломатлиги ҳақида тарқалган сўнгги маълумотларга ҳам муносабат билдирган.

«Азиз дўстлар, яна телефон ва direct тинчимаяпти. Маринанинг аҳволи ҳақидаги ахборотни ким тарқатганини билмайман. Бундай янгиликни қариндошлар рухсатисиз тарқатиш қонунан ҳам тақиқланган. Дам олиш куни бўлгани сабаб оила аъзолари ва бизда ҳатто бундай маълумот йўқ. Даволайдиган шифокорлар дам оляпти ва биз айнан улар билан алоқада бўламиз. Душанбагача ҳеч қандай аниқ маълумот бўлмайди. Тўғри тушунишингизни сўрайман! Кутамиз», — деб ёзган у Instagram саҳифасида.

Бундан беш кун аввал ҳам хонанданинг қонида зарарланиш бошлангани ҳақида миш-миш тарқалган, аммо унинг пиар директори бу маълумотни инкор қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 15 июнь куни шифохонага ётқизилган Маринанинг аҳволи ёмонлашгани туфайли унга сунъий нафас олдириш аппарати уланган. Кейинроқ яна бир оғир касаллик аниқланган ижодкорнинг аҳволи ёмонлаши сабаби нима билан боғлиқ экани ҳақида хабар берилган. Аҳволи оғирлашган МакСимни комадан чиқаришнинг иложи бўлмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус сабаб сунъий комага туширилган МакСимнинг юрагида ҳам муаммо кузатилмоқда