16:00 / 28.07.2021
2 143

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида отишма юз берди


Фото: Арманистон Мудофаа вазирлиги
28 июлга ўтар кечаси Арманистон ва Озарбайжон чегарасида отишма бўлиб ўтди, оқибатда камида уч киши ҳалок бўлди. Отишма Арманистоннинг Гегаркуник вилояти ва Озарбайжоннинг Келбажар тумани ўртасидаги чегарада бошланган, деб ёзади Meduza.

Арманистон Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, жанговар ҳаракатларни Озарбайжон бошлаган, улар «олдинга силжиш учун қулай шароит яратиб, ўз позициясини яхшилашга ҳаракат қилмоқда».

Вазирлик маълумотларига кўра, уч нафар арман аскари ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган. Вазирликда таъкидланишича, Озарбайжон ҳужумни Москвадаги Россия—Арманистон музокаралари олдидан  бошлаган.

Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ҳужумни Арманистон қуролли кучлари бошлагани, улар «ўқотар қуроллар ва гранатомётлардан Озарбайжон армиясининг позицияларини шиддат билан ўққа тутгани»ни айтди. Икки озарбайжонлик аскар яраланган. Озарбайжон Арманистонни «давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича музокараларни бошлашга» чақирди.

Шунингдек, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Россиянинг Арманистон билан чегарада ўт очишни маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан (Тошкент вақти билан соат 11:00) тўхтатиш тўғрисидаги таклифини қабул қилгани ҳақида хабар берди. Вазирликдагиларнинг таъкидлашича, шунга қарамай, Арманистон Озарбайжон позицияларини ўққа тутишда давом этмоқда.

Арманистон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, эрталаб соат 09:20 да (Тошкент вақти билан 10:20) Озарбайжон бўлинмалари дастлабки ҳолатга қайтарилганди, шундан сўнг ҳам отишма давом этган.

2020 йил кузида Тоғли Қорабоғ атрофида кузатилган Арманистон ҳамда Озарбайжон ҳарбийларининг қуролли тўқнашувларидан кейин Тоғли Қорабоғга қарши еттита туман Боку ихтиёрига ўтган Сюникск ва Гегаркун вилоятлари арманларнинг озарбайжонлар билан чегара ҳудуди деб ҳисоблана бошланган. Вазият 2021 йил 12 майда яна кескинлашган. Шундан буён икки томон янги қуролли тўқнашувлар, кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлаётгани ҳақида хабар бериб турибди.

Чегарада вазият ёмонлашганидан сўнг, Арманистон Россиядан ҳарбий ёрдам сўради. Июнь ойида Арманистон бош вазири Никол Пашинян Москва билан Россия чегарачиларини Озарбайжон чегарасида жойлаштириш масаласини муҳокама қилганини айтди.

16 июль куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон ҳудудидан мамлакат қуролли кучларининг позициясига ўт очилганини ва мазкур ҳаракатга жавоб қайтарилганини маълум қилди. Шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистонга тинчлик шартномаси имзолашни яна бир бор таклиф қилгани ҳақида хабар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон ва Озарбайжон чегарасида отишма юз берди