Фото: Yandex
Палеонтологлар 2004 йилда Ла-Манш бўғозидаги Британиянинг Уайт оролида топилган динозавр қолдиқларини велоцирапторлар оиласига алоқадор илгари номаълум бўлган турга тегишли деган хулосага келди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Бат университетига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«У яшаган давр 100 миллион йил аввалги бўр даврининг бошига тўғри келади. Янги жонивор унинг суякларини оролнинг жанубий қирғоғидаги қоялар орасидан топиб олган маҳаллий коллексионер Мик Грин шарафига Vectiraptor greeni номини олди», — дейилади хабарда.
Ҳайвоннинг бурнидан думигача бўлган узунлиги 3 метрга яқин, у ўлжасини тинчитиш учун оёқларидаги йирик кескич тирноқлардан фойдаланган. Вектираптор — дромеозаврлар деб аталувчи динозаврлар гуруҳига мансуб бўлиб, уларнинг замонавий қариндошлари, қушлари сингари, узун патлар билан қопланган.
Ушбу гуруҳнинг таниқли вакиллари Мўғулистонда топилган велоцираптор, АҚШда топилган дейнонихус ва улкан ютарапторлар ҳисобланади.
«Бу териси қалин, суяклари йирик, катта ва жуда бақувват ҳайвон бўлган. Шубҳасиз, у кичик ўлжаларни эмас, балки ўзининг ҳажмига тенг ёки сал каттароқ ҳайвонларни овлаган», — деди Бат университетининг тадқиқот раҳбари Ник Лонгрич.
Вектираптор, эҳтимол, кичик динозаврларга, шунингдек, катта динозаврларнинг болаларига хавф солган.
«У кучли панжалари ва тирноқлари билан ҳозирги леопардлар каби дарахтларга чиқа олган бўлиши мумкин. Ушбу оғир суяклар тезликка камроқ ва кучга кўпроқ таянадиган, ўлжасини тутиш учун пистирмада турадиган ҳайвондан далолат беради», — дейилади хабарда.
Тадқиқот ҳаммуаллифи Порцмут университетининг профессори Дейв Мартиллнинг таъкидлашича, велоцираптор оиласига жуда яқин йиртқичлар Мўғулистонда ҳам топилган. Бундан келиб чиқилса, қитъалар бир-бирига яқин бўлганда, баъзилари ҳатто қуруқликдаги «кўприклар» билан боғланган даврларда эҳтимол, Англия ҳудуди динозаврлар қўним топган муҳим нуқталарга тўғри келган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ўзбекистонда динозаврларнинг ноёб тури аниқланган эди. У икки қаватли автобусдан икки баробар катта бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди