1 767
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси полковниги ва ИИВ генерали ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда
Фото: Sputnik
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) полковниги Азамат Ибраев Нур-Султондаги уйининг ҳовлисида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда МХҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ибраевнинг жасади 10 январь куни эрталаб топилган. Унинг жароҳатлари баландликдан йиқилишга хос, деб ёзади «РИА Новости». Ибраев ўз жонига қасд қилгани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Азамат Ибраев Миллий хавфсизлик қўмитасининг техник хизматини бошқарган, аввал эса қўмитанинг шахсий хавфсизлик бўлими раҳбари бўлган.
Шунингдек, Қозоғистон жанубидаги Тараз шаҳрида Жамбил вилояти полиция бошқармасининг бошлиғи генерал Жанат Сулейменов ўлик ҳолда топилган. У ўз жонига қасд қилган, дея маълум қилди Тараз маъмурияти «Интерфакс»га. Tengrinews Ички ишлар вазирлигига таяниб, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини хабар қилди.
Қозоғистонлик журналист Михаил Козачков мамлакатдаги намойишлардан сўнг Сулайменовга қарши жиноий иш очилганини даъво қилмоқда. «Унга трибунал билан таҳдид қилишган», — дейди журналист. Жиноят иши ҳақида расмий хабар берилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади