09:55 / 25.04.2022
1 014

Макрон президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонди

Макрон президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонди
Фото: Global Look Press
Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон президентлик сайловларининг иккинчи турида 58,54 фоиз овоз (18 779 641) билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Макроннинг рақобатчиси «Миллий уюшма» етакчиси Марин Ле Пен 100 фоиз овозлар ҳисоб-китобидан кейин 41,46 фоиз овоз тўплаган (13 297 760). Аввалроқ у ўз мағлубиятини тан олганди.

Сайловларнинг биринчи турида Макронга 27,85 фоиз, Ле Пенга эса 23,15 фоиз сайловчи овоз берганди.

Франция президентини қайта лавозимга сайлангани билан АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ҳамда Владимир Зеленский, Германия ва Австрия канцлерлари Олаф Шольц ҳамда Карл Нехаммер, Буюк Британия ва Италия бош вазирлари Борис Жонсон ҳамда Марио Драги, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен, Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел ва бошқалар табриклаган. Зеленский Макронни «ҳақиқий дўст» деб атаган.

Макрон биринчи бўлиб Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқот қилган.

Қайта сайланган давлат раҳбари французларга «барча учун президент» бўлишга ва «адолатли жамият ҳамда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенглик учун» ишлашни давом эттиришга ваъда берган. Унинг сўзларига кўра, Францияни «нотинч», бироқ «тарихий» даврлар кутмоқда.

Макрон 2002 йилдан буён иккинчи марта ғалаба қозонган биринчи франциялик президентга айланди. Биринчи марта у ҳокимият тепасига 2017 йилги сайловларга келган эди (ўшанда у Ле Пенни 66,1/33,9 фоиз овозлар нисбати билан ортда қолдирган эди).

Францияда охирги марта икки марта президент сифатида сайланишга Жак Ширак муваффақ бўлганди (1995—2007 йиллар).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонди