Special passports featuring Trump's image to be issued in the US

АҚШ Давлат департаменти мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан янги турдаги паспортлар ишлаб чиқарилишини эълон қилди.
Маълум қилинишича, ушбу чекланган сериядаги паспортларнинг ички қисмида президент Дональд Трамп тасвири жойлаштирилади.
Шунингдек, бошқа саҳифаларида АҚШнинг асосчи оталарига оид тасвирлар ҳам бўлиши режалаштирилган.
Бундай паспортлар Вашингтон шаҳридаги паспорт агентлиги орқали тақдим этилади.
Қайд этилишича, ушбу серия тугагунга қадар агентлик бошқа турдаги паспортларни таклиф қилмайди.
Агар фуқаролар президент тасвири туширилмаган паспортни олишни истаса, улар буни онлайн ёки бошқа бўлимлар орқали амалга оширишлари мумкин.
Read “Zamin” on Telegram!Ctrl
Enter
Found a mistake?
Select the phrase and press Ctrl+Enter