Айтишларича, пулга ҳирс қўйиш, катта пул баъзи ҳолларда барча балоларнинг боши экан. Аммо, пулсизлик бундан ҳам оғирроқ (С. Батлер).
Агар камбағал одамдан «Нега фаровон яшашни уддалай олмаяпсан?», — деб сўрасангиз, саволингизга яхшигина жавоб топиб беради. Ҳар бир камбағалнинг ўзини оқлаш учун баҳонаси бор. Кимдир: «Тақдирим шу экан. Омадим келмаяпти!», — дейди. Яна биров мамлакатдаги аҳволни рўкач қилади. Учинчиси бой бўлиш истаги йўқлигини айтади. Кимдир ота-онасига айбни юклайди, менга яхши таълим-тарбия бера олишмаган, дейди. Кўпчилик мактабда берилаётган таълимнинг нотўғрилигидан нолийди: ахир у ерда пул топишни ўргатишмайди-да!
Пулга муносабат қандай шаклланади? Кўпинча у ота-онангиз ва атрофингиздагиларнинг сизга кўрсатган ибрати орқали тарбияланиб боради. Уларнинг пул ҳақида қандай ўйлашлари ва уни қандай сарфлашлари болалигингизданоқ сизда пулга муносабатни шакллантириб боради. Ва албатта, ўзингизнинг орзуларингиз ва шахсингизга берган баҳонгиз, ишончингиз ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга.
Пул масаласида фарзандларга уч хил тарбия берилади:
«Пул – ёмон нарса. Усиз ҳам яшаса бўлади».
«Пул? У нима ўзи?» (яъни ота-оналар маълум ёшга етгунча болалар пул нималигини умуман билмаганлари маъқул, деб ҳисоблайдилар, худди жинсий тарбия каби).
«Пул – бу жиддий масала. Уни ишлатишни билиш керак». Бу – энг тўғри тарбия.
Кўп инсонларнинг онги ёшлигиданоқ қашшоқликка тайёрлаб борилади. Мактабда «пул қаердан пайдо бўлади?» деган саволга жавоб берилмайди. Шунинг учун бола мактабни пул ҳақида унга қадам қўйганидаги каби содда ва кўпинча нотўғри тасаввурлар билан битириб кетади. У бутун умр пул ҳақидаги оддий, аммо жуда муҳим тушунчалардан бехабар яшайвериши мумкин. Оқибатда нима хоҳлаётганини ўзи ҳам билмайдиган ношудга айланади-қолади.
Таги тешилган этикда юриб, хароба уйда яшаб, инсон аста-секин қашшоқликка кўникиб қолиши мумкин. Ўзининг қашшоқлигида дунёни айблайвериб, охири ўзи билан ўзи овора майдакаш, аламзадага айланади.
Кузатиб туриб, одамларнинг кўпчилиги бутун умр ўзини-ўзи қашшоқлаштириб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Улар ғайришуурий тарзда камбағаллик одатларига амал қилиб борадилар. Арзимас ҳақ тўланадиган иш учун жонларини жабборга бериб ишлайдилар. Аслида эса аксинча бўлиши, ўйнаб-кулиб қилган ишлари учун катта пул олишлари лозим эди. Улар кенг тарқалган, аммо нотўғри бир қоидага амал қиладилар, яъни «бошқалар менинг меҳнатим баҳоси қанчалигини биладилар» деб ўйлайдилар. Улар пул жамғариш нима эканлиги ҳақида умуман тасаввурга эга эмаслар. Топилган маблағни дарҳол жой-жойига сарфлаш – мана уларнинг асосий шиорлари. Пулни бирор ишга жалб қилиш, айлантириб, фойда олиш ҳақидаку, умуман гапирмаса хам бўлади. Пулини топган заҳоти майда-чуйдаларга сарфлаб юборадиганларда молиявий инвестиция учун имкон ҳам бўлмайди-да!
Аслида маблағни кун сайин кўпайтириб бориш жуда мушкул иш эмас. Аммо ҳеч нарса қилмай, қўл қовуштириб ўтириш барибир осонроқда! Ҳар ойда маълум маблағни тежаб бориш наҳотки шунчалар қийин бўлса? Йўқ, ундай эмас. Аммо бир неча лаҳзалик лаззат учун пул сарфлаш осонроқда… Миллионер одам ҳеч қачон «катта пул топиш мумкин эмас», деб ўйламайди. Камбағал одам эса кичик миқдордаги пулни топиш осонроқ, деб ўйлайди.
Ўйлаб кўринг, сўнгти йил давомида кўпроқ пул топиш учун, даромадингизни орттириш учун нима қилдингиз? Сўнгги ой давомида-чи? Мен айнан амалий ҳаракатни назарда тутаяпман, орзулару режаларни эмас.
Эслай олмаяпсизми? Мана сизнинг муаммоингиз қаерда! Мана — ичингиздаги сизни тарк этишни истамаётган қашшоқ!
Сиз ўзингизни бойликдан айириб турган тўсиқдан ҳатлаб ўтинг. Кимларгадир нисбатан аҳволингиз яхшилиги ҳақидаги хаёлларга чек қўйинг. Энди сизнинг шиорингиз: «Улардан нимам кам?» бўлмоғи керак. Ҳаёт тарзингизни тубдан ўзгартиришга жазм этинг. Ёдингиздами, болалигингизда илк қадамларингизни қўяётганингизда кўп қоқилиб, йиқилгандингиз. Ўшанда бирор ерингиз кўкариши ёки тилинишидан қўрқмагандингиз-ку.
Аксар бойлар ҳаммасини нолдан бошлашган. Улар ўз мақсадларига етгунларича узоқ ва қийин йўлни босиб ўтганлар. Аммо улар ўша бошланғич нуқтадан илгарилай олдилар ва энди чўққида турибдилар.
Қўлингизда кутилмаганда катта маблағ пайдо бўлиб қолиши мумкин. Халқда буни «аҳмок пуллар» дейишади. Асосийси, уларни тўғри ишлата билинг. Бошланғич катта капиталга эга бўлганларнинг кўпчилиги бугунга келиб ҳеч ким эмас. Чунки улар қўлларида бор имкониятни, бошларига қўнган омад қушини учириб юборганлар, яъни пул сарфлашни билмаганлар.
Спортчи, фотомодел, эстрада қўшиқчиларини олинг. Бу касбларнинг умри узоқ эмас, аммо даромади катта. Лекин катта даромад олиш, бу ҳали бадавлат турмуш кечириш дегани эмас. Дунё тажрибасидан маълумки, бундай юлдузларнинг кўпчилиги умрларини аянчли бир тарзда тугаллайдилар. Чунки улар пул сарфлашни билишган, уни кўпайтиришни эса билишмаган.
Аҳамият беринг.
Пеле билан бир командада Гарринча исмли футболчи ҳам ўйнарди. Унинг Пеледан ҳеч кам жойи йўқ, баъзи ўринларда ҳатто ундан устун ҳам эди. Аммо Пеле футболни тугатиб, нафақага чиққач, пулларини фойдали бизнесга жалб қилди («Кафе Пеле»нинг рекламасини эслайсизми?) ва фароғатда яшаб юрибди. Гарринча эса пулларини ичиб тугатди ва умрининг охирини кўчаларда дайдиб ўтказишга мажбур бўлди.
Тенг имкониятга эга бўла туриб, уларнинг бири пул топишни билди, бошқаси эса фақат сарфлашни. Ҳа, одам қашшоқлик психологиясига эга бўлса, ҳеч нима қила олмас экан. Фақат пул сарфлаши мумкин, холос.
Пулларни сақлаб қолиш учун уларга муносабатингизни ўзгартиришингиз лозим. Фақат сарфлаш мумкин эмас. Шунингдек, кўпроқ олиш имконияти бўлган жойда камига қаноат қилмаслик керак.
Тасаввур қилинг, ер остида пул денгизи бор. Ундан пул булоқлари оқиб чиқмоқда. Ўзингизнинг булоғингизни топинг ва унинг ёнида қудуқ ҳосил қилинг. Энди шу тасаввурни ҳаётга тадбиқ этиб кўринг. Шунда кўп ўтмай сизда пул қудуғи, балки пул омбори ҳам пайдо бўлади.
Менга атрофдагилар ёки ҳукумат ёрдам беради, деб ўйлаяпсизми? Бекорга умид қилаяпсиз! Пул топиш -сизнинг муаммоингиз. Сизнинг фаровон яшашингиз ўзингиздан бошқа ҳеч кимга керак эмас. Ҳа, бошида ёлғиз бўласиз. Аммо … кучингизни тўпланг ва оёққа туринг!
«Бўлажак миллионерларга маслаҳатлар» китобидан олинди
Манба: Erkak.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи