Парашютда учган эшак: видео тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди

Парашютда учган эшак: видео тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди

Туркиялик Эмраҳ Байбура ижтимоий тармоқларда ноодатий видеони улашди. Унда у эшак билан бирга парашютда учгани акс этган. Мазкур кадрлар қисқа вақт ичида кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Видеода йигит эшакни махсус тарзда жиҳозлаб, ўзи билан бирга ҳавога кўтарилгани тасвирланган. Бу ҳолат кўпчиликни ҳайратга солган бўлса, айримлар буни ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик сифатида баҳоламоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бир қисми видеонинг ҳақиқийлигига шубҳа билдириб, уни сунъий интеллект ёрдамида яратилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ҳозирча ушбу видео ҳақиқий ёки монтаж экани расман тасдиқланмаган. Бироқ у аллақачон интернетда энг кўп муҳокама қилинаётган лавҳалардан бирига айланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар