Шаҳзод Султонов никоҳ олдидан яқинларига тўй оши берди (видео)

 Шаҳзод Султонов  никоҳ олдидан яқинларига тўй оши берди (видео)

Таниқли актёр Шаҳзод Султонов ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири — никоҳ тантанасига тайёргарликни бошлади. Санъаткор уйланиши муносабати билан яқинлари, дўстлари ва қадрдонларини бир дастурхон атрофига жамлаб, ош маросими ўтказди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳалардан кўринишича, тадбир кўтаринки кайфиятда ўтган. Маросимда актёрнинг яқинлари, ҳамкасблари ва дўстлари иштирок этиб, унга эзгу тилаклар билдиришган.

Маълумки, Шаҳзод Султонов сўнгги вақтларда шахсий ҳаёти билан боғлиқ янгиликлари орқали мухлислар эътиборини тортмоқда. Яқинда у бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдириб, тўйга тайёргарлик жараёнлари бошланганини маълум қилган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар