«Муҳташам юз йил»дан кейин карьераси тўхтаган 5 юлдузлар

Туркиянинг машҳур “Муҳташам юз йил” сериали дунёга кўплаб истеъдодли актёр ва актрисаларни танитди. Бироқ ушбу лойиҳада иштирок этган барча санъаткорлар ҳам муваффақиятли ижодий фаолият олиб боришга эриша олмади. Айрим юлдузлар анча вақтдан бери янги фильм ва сериалларда кўринмай қўйган. Бугун айнан уларнинг тақдири ҳақида сўз юритамиз.
Фериҳа Эжем Чалик

Фериҳа Эжем сериалда Лутфи пошо ва Шоҳ Султоннинг қизи Эсмаҳон образини гавдалантирган. Бу рол асосий бўлмаса-да, кўплаб томошабинлар унинг қиёфасини яхши эслаб қолган.
Чалик ҳеч қачон турк сериаллари юлдузи бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган. Машҳур лойиҳадан кейин у “Бу орамизда қолсин”, “Ракон”, “Ошиқ нималар қилмайди” каби асарларда ҳам иштирок этди.
2017 йилда Фериҳа Эжем “Сўнгги ҳикоя” сериалида рол ижро этди ва шундан кейин янги суратга олиш ишларидан аста-секин воз кечди. 2019 йилда эса у собиқ курсдошига турмушга чиқди.
Ҳозирда Чалик шахсий блогини фаол юритади, реклама орқали даромад олади ва кўп саёҳат қилади. Унинг кино соҳасига қайтишни режалаштираётгани ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

“Муҳташам юз йил” сериалида Бурак Меҳримоҳ севиб қолган табиб Педро образини ижро этган.
Бу сериал унинг фильмографиясидаги илк иши бўлмаса-да, сўнгги актёрлик фаолиятига айланди. Аниқроғи, Саяшар суратга тушишни тўхтатиб, ўзини тўлиқ продюсерлик соҳасига бағишлади.
Айнан унинг иштирокида “Қора юрак”, “Севги ва бойлик”, “Ашраф ва Рўё” каби машҳур лойиҳалар яратилди.
Бурак продюсер сифатида турк сериаллари оламига актёр сифатидагидан ҳам каттароқ ҳисса қўшди. У 2015 йилдан бери актриса Хадича Шендил билан турмуш қурган. Машҳур жуфтликнинг 2015 йилда дунёга келган Жон исмли ўғли бор.
Интервьюлардан бирида Нилгун Саяшарнинг айтишича, унинг ўғли актёрлик соҳасига қайтишни режалаштирмаяпти.
Гурбей Илери

Шаҳзода Меҳмед, яъни Ҳуррам султон ва Султон Сулаймоннинг тўнғич ўғли образини айнан ушбу актёр гавдалантирган. “Муҳташам юз йил” сериали Гурбей иштирок этган илк йирик лойиҳалардан бири ҳисобланган. Турк сериаллари мухлислари ёш ва истеъдодли Илери келажакда турк кино саноатида катта ютуқларга эришишига ишонган эди, аммо воқеалар бошқача ривожланди.
Машҳур сериалдан кейин турк актёри кўплаб янги таклифларга эга бўлди. Бироқ унга асосан иккинчи даражали роллар таклиф қилинди ва сериалларнинг ўзи ҳам томошабинлар ҳамда танқидчилар томонидан илиқ қарши олинмади. Гурбей “Тақдирга қарши муҳаббат”, “Тақиқ”, “Қуш қанотидаги севги” каби сериалларда иштирок этди. 2023 йилдан буён эса деярли омма олдида кўринмай қолди. У мухлислари билан келажакдаги режалари ҳақида маълумот бермайди, аммо тез-тез шахсий суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаб боради.
Буржу Туна

Буржу сериалда Ҳуррам Султоннинг дугонаси ва айни пайтда рақиби бўлган Гулниҳол ролини ижро этган. Кўплаб мухлислар ҳалигача сценарий муаллифлари бу қаҳрамонни омадсиз тарзда сюжетдан чиқариб юборган, деб ҳисоблайди.
“Муҳташам юз йил” актрисанинг фильмографиясидаги иккинчи лойиҳа бўлди. Шундан кейин у “Сен меникисан”, “Оқ-қора севги”, “Сирли” каби бир нечта фильм ва сериалларда ҳам иштирок этди.
2019 йилдан буён эса Буржу янги фильм ва сериалларда иштирок этиш таклифларини қабул қилмаяпти. 2020 йилда у Волкан Юсунлу билан турмуш қурди ва кейинчалик қиз фарзандли бўлди.
Турк актрисаси ижоддан бутунлай узилгани йўқ. У туғуруқ таътилидан сўнг 2007 йилдан буён фаолият юритиб келаётган театр саҳнасига қайтди. Буржу экранларга қайтиш ҳақида изоҳ бермаган, бироқ актёрлик фаолиятини якунлагани ҳақида ҳам ҳеч қандай баёнот бермаган.
Зеҳре Коч

Ушбу турк актрисаси Малкочўғли Бали бей тез-тез меҳмон бўлиб борадиган раққоса Эленика образини ижро этган.
Зеҳре “Муҳташам юз йил” сериалидаги энг ёпиқ ҳаёт кечирадиган актрисалардан бири ҳисобланади. Бу сериал унинг фильмографиясидаги ягона ижодий иш бўлиб қолди.
Кейинчалик Коч фильмларда иштирок этишдан воз кечди ва омма назаридан узоқлашди. Очиқ манбаларда унинг ҳозир қаерда экани ва нима билан шуғулланаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.





























Изоҳлар 0
…