17:25 / 19.11.2022
1 050

Патрик Жан Пуане: «Ўзбекистон — инвестицияларни қаршилашга очиқ мамлакат»

Патрик Жан Пуане: «Ўзбекистон — инвестицияларни қаршилашга очиқ мамлакат»
Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган ўзбек-француз бизнес форуми доирасида Total Energies компаниялар гуруҳи президенти Патрик Жан Пуане қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Авваламбор, жаноб президент Мирзиёевнинг яна Францияга ташриф буюраётганидан мамнунмиз. Албатта, бу ташриф икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшади.

Ўзбекистон Марказий Осиёда ўз мавқейига эга мамлакат. Айниқса, сўнгги 5-6 йил ичида ҳукумат йирик ислоҳотларни амалга ошириш билан банд.

2017 йили Ўзбекистонда бўлгандим. Инвестор сифатида жуда яхши қаршилашган. Ўзбекистон — инвестицияларни қаршилашга очиқ мамлакат. Бу эса юртингизда йирик лойиҳалар бошланишига хизмат қилади, албатта.

Менимча, худди биз каби энергия яратиш борасида инновацияларни олиб кира оладиган компаниялар билан ҳамкорликни янада кучайтириш зарур. Ўйлашимча, Ўзбекистонда замонавий технологиялар асосида қуёш батареялари ишлаб чиқариш инновациялар ривожига, шунингдек, ўзбек ҳамкорларимиз учун кўпроқ лойиҳалар ишлаб чиқариш ва бозорга чиқиш имконини беради.

Бу лойиҳани амалга ошириш учун барча имконият бор ва энергия яратиш борасидаги ҳамкорлигимиз янада ривожланади.

Франциялик тадбиркорлар, биринчи навбатда, Ўзбекистонга бориши керак. Жудаям чиройли мамлакатнинг одамлари, шароити билан яқиндан танишиш, ўз тажрибаларини ўзбек ҳамкорларимиз билан ўртоқлашиши лозим.

Албатта, улар лойиҳани қўллаб-қувватласа, ҳамкорликка киришилади. Хорижий сармоядорлар, албатта, ўша мамлакатга бориб, уни ўзлари учун кашф эта олишлари керак.

Ўзим 2017 йилдаги каби яна юртингизга бориб, имкониятлар билан танишишга умид қиляпман. Ўшанда илк бор 20 мегаваттли энергия манбаларига инвестиция киритган эдик. Ҳозирда мамлакатингиз имконияти янада кенгайган. Умид қиламанки, биз бу миқдорни 1 гигаваттга чиқара оламиз
», —деди Патрик Жан Пуане.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Патрик Жан Пуане: «Ўзбекистон — инвестицияларни қаршилашга очиқ мамлакат»