Тўрт ойда парфюмерия импорти 1,3 млн долларга етди

Тўрт ойда парфюмерия импорти 1,3 млн долларга етди

2026 йилнинг январ-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан 1,3 млн АҚШ долларилик атир-упа ва парфюмерия маҳсулотлари импорт қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, импорт қиймати 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 13,8 фоизга ошган.

Тўрт ой давомида Ўзбекистонга энг кўп парфюмерия маҳсулотлари Туркиядан олиб кирилган. Ушбу мамлакатдан импорт ҳажми 417 минг долларни ташкил этган.

Кейинги ўринларда Россия 245,6 минг доллар, Франция 235,2 минг доллар ва Чехия 197,1 минг доллар билан қайд этилган.

Беларусдан 41,1 минг долларлик парфюмерия маҳсулотлари импорт қилинган. Бошқа давлатлар ҳиссасига эса 203,1 минг доллар тўғри келган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар