Жаҳон кубоги: Ўзбекистонлик боксчилар 12 та медални қўлга киритишди

Жаҳон кубоги: Ўзбекистонлик боксчилар 12 та медални қўлга киритишди

Хитойнинг Гуиянг шаҳрида бокс бўйича ўтказилган нуфузли Жаҳон кубоги ўз якунига етди. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур мусобақада мамлакатимиз вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, жами 12 та медални қўлга киритишди.

Жамоавий ҳисоб: Эркакларимиз яна биринчи!

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси анъанага содиқ қолган ҳолда, дунёда тенгсиз эканлигини яна бир бор исботлади ва жамоавий ҳисобда етакчиликни қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги натижалар ҳам қўшилган умумий жадвалда эса вакилларимиз кучли учликдан жой олишди.

Эркаклар ўртасидаги жамоавий рейтинг:

  1. Ўзбекистон — 3 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза.

  2. Қозоғистон — 3 та олтин, 3 та бронза.

  3. Франция — 2 та олтин, 1 та бронза.

Аёллар ва эркаклар натижалари жамланган умумий жадвал:

Жаҳон кубоги: Ўзбекистонлик боксчилар 12 та медални қўлга киритишди

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг тўлиқ рўйхати:

Олтин медаль соҳиблари:

  • -60 кгАбдумалик Халоков

  • -80 кгЖавоҳир Умматалиев

  • -90 кгТўрабек Хабибуллаев

  • -57 кгНигина Ўктамова

Кумуш медаль соҳиблари:

  • -50 кгАсилбек Жалилов

  • -48 кгФарзона Фозилова

  • +80 кгОлтиной Сотимбоева

Бронза медаль соҳиблари:

  • -85 кгАкмалжон Исроилов

  • +90 кгАрман Маханов

  • -60 кгСитора Турдибекова

  • -75 кгАзиза Зокирова

Ўзбекистон бокс мактаби дунёда энг кучлилардан бири эканлигини яна бир бор намойиш этган барча спортчиларимиз ва мураббийлар штабини ушбу муваффақият билан табриклаймиз!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар