date

Қайси соҳа корхоналар сони бўйича етакчилик қилмоқда?

Қайси соҳа корхоналар сони бўйича етакчилик қилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатига Ўзбекистонда 580,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.

Энг юқори кўрсаткич савдо соҳасида қайд этилган. Ушбу йўналишда 158 минг 483 та корхона ишламоқда ва бу умумий корхоналарнинг қарийб ҳар тўртинчиси дегани.

Иккинчи ўринда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги турибди. Бу соҳада 127 минг 775 та субъект фаолият юритмоқда.

Саноат тармоғида 61 минг 436 та, яшаш ва овқатланиш хизматларида 32 минг 266 та, қурилиш соҳасида эса 31 минг 489 та корхона қайд этилган.

Шунингдек, ташиш ва сақлаш соҳасида 18 минг 123 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 14 минг 732 та, ахборот ва алоқа йўналишида 12 минг 750 та ташкилот фаолият олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қайси соҳа корхоналар сони бўйича етакчилик қилмоқда?