Қарздор 457 корхонани қўллаб-қувватлашга 50 млн доллар ажратилади

Тармоқдаги 457 та корхонанинг муддати ўтган қарздорлиги 3,5 триллион сўмга етган. Асосий муаммо маҳсулот таннархининг юқорилиги ва ишлаб чиқарилаётган товарларга бозорда етарли талаб бўлмаётгани билан боғлиқ.
Масъулларга ҳар бир корхона фаолиятини алоҳида ўрганиш, молиявий ҳолатини аудитдан ўтказиш ва улар учун индивидуал соғломлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.
Ушбу корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион доллар ажратилади. Маблағлар ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва бозорда талаб юқори бўлган товарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга сарфланади.
Кўрилаётган чоралар орқали корхоналарнинг қарз юкини камайтириш, уларни зарардан чиқариш ва маҳсулотларини рақобатбардош қилиш мақсад қилинган.


























Изоҳлар 0
…