Танзаниядаги сирли кўл: Қушлар тошга айланадиган маскан

1 дақиқа ўқиш1.4K
Танзаниядаги сирли кўл: Қушлар тошга айланадиган маскан

Танзанияда гўёки бошқа сайёрани эслатувчи, ғайриоддий табиати билан сайёҳлар ва олимларни ҳайратга соладиган маскан бор. Бу — Натрон кўли. Унинг суви таркибидаги туз ва ишқор миқдори ниҳоятда юқори бўлгани сабабли айрим даврларда кўл юзаси микроорганизмлар таъсирида қон тусини эслатувчи қизил рангга киради.

Натрон кўлининг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, бу ерда ҳалок бўлган қушлар ва кўршапалакларнинг жасади сувдаги минераллар билан қопланиб, худди тош ҳайкалларга ўхшаб қолади. Айнан шу сабабли кўл дунёдаги энг сирли ва қўрқинчли табиат масканларидан бири сифатида тилга олинади.

Кўл яқинида эса Ол-Доиньо-Ленгаи вулқони қад ростлаган. Маҳаллий масаи халқи уни “Тангри тоғи” деб атайди. Ушбу вулқон Ер юзидаги кам сонли фаол вулқонлардан бири бўлиб, ўзига хос қора рангли лава чиқариши билан машҳур.

Pushti koʻl va uning atrofida uchayotgan hamda suvda turgan qushlar tasvirlangan.

Энг ҳайратланарлиси шундаки, мана шундай ғайриоддий ва ҳатто ваҳимали манзара ўртасида ҳар йили минглаб пушти фламинголар ин қуриб, насл қолдиради. Шўр ва ишқорли муҳит бошқа кўплаб йиртқичлар учун ноқулай бўлгани сабабли айнан шу ҳудуд фламинголар учун хавфсиз масканга айланган.

Кўпчилик Танзанияни фақат сафари ва ёввойи табиати билан тасаввур қилади. Аслида эса бу мамлакатда худди фантастик фильмларни эслатувчи, дунёнинг бошқа жойларида деярли учрамайдиган ноёб табиат мўъжизалари ҳам мавжуд.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?