Рамин Ризоён йиғлаб юборди: «Эрон халқи, бизни кечиринг»

1 дақиқа ўқиш297
Рамин Ризоён йиғлаб юборди: «Эрон халқи, бизни кечиринг»
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Миср ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
  • Ўйиндан кейин форслар сафида гол урган Ramин Ризоён ҳиссиётларини тия олмай кўз ёш тўкди ва Эрон халқидан кечирим сўради.
  • Учрашувнинг 90+6-дақиқасида Эрон яна бир бор гол урган бўлса-да, у бекор қилинди ва жамоанинг плей-оффга чиқиш имконияти қийинлашди.
  • Айни пайтда Эрон 3 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Миср ва Эрон ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Форслар сафида гол урган Рамин Ризоён баҳсдан кейин ҳиссиётларини тия олмай, кўз ёш тўкди.

Эрон 90+6-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этган эди. Бироқ гол бекор қилинди ва жамоа плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини қийинлаштириб қўйди.

«Нима дейишим мумкин? Нега бундай бўлаётганини билмайман. Бу шунчаки омадсизлик. Бир марта, икки марта, уч марта, тўрт марта, беш марта... Кейинги босқичга чиқишимизга ва халқимиз яна қувонч ҳис қилишига умид қиламан. Чунки улар бундан ҳам яхшироғига муносиб», — деди Ризоён.

Футболчи жамоа аъзолари майдонда бор кучини ишга солганини ва уларнинг асосий мақсади Эрон халқини хурсанд қилиш бўлганини таъкидлади.

«Биз боримизни бердик. Ягона истагимиз халқимизни бахтли қилиш эди. Уч ойдан буён ҳеч қандай мукофот ёки эътироф кутмасдан курашяпмиз. Бу жамоадаги ҳар бир футболчи ор-номусли, мустаҳкам характерли ва ватанига содиқ инсон», — деди у.

Ризоён Эрон мухлисларидан кечирим ҳам сўради.

«Эрон халқи, биз сизларни жуда яхши кўрамиз. Бизни кечиринг. Айта оладиган ягона гапим шу — бизни кечиринг. Барчамиз қаттиқ афсусдамиз. Биз яхши футбол кўрсатдик, аммо қаерда хато қилганимизни билмайман. Сизлар дунёдаги энг яхши нарсаларга муносибсизлар», — дея қўшимча қилди футболчи.

Маълумот учун, Эрон 3 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Энди жамоа энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида 1/16 финалга чиқиш учун бошқа гуруҳлардаги натижаларни кузатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?