Испаниянинг мағлубиятсиз серияси 34 та ўйинга етди, рекорд янгиланди

Испания миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Уругвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихий натижа қайд этди.
Ушбу ғалабадан кейин «Қизил фурия»нинг расмий учрашувлардаги мағлубиятсиз серияси 34 та баҳсга етди. Шу тариқа, Испания миллий жамоалар ўртасидаги янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Бунга қадар энг яхши натижа Бразилия терма жамоасига тегишли эди. Жанубий Америка вакиллари 1993–1998 йиллар оралиғида кетма-кет 33 та расмий ўйинда мағлубиятга учрамаган.
Испания эса бу кўрсаткични битта учрашувга яхшилаб, футбол тарихидан жой олди.
Маълумот учун, испанияликлар сўнгги бор 2023 йил 28 март куни мағлуб бўлган. Ўша куни жамоа Евро-2024 саралаш босқичида Шотландияга имкониятни бой берган эди.
Шундан бери Испания расмий баҳсларда рақибларига ютқазмай келмоқда. Энди жамоа жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида ушбу тарихий серияни янада узайтиришга ҳаракат қилади.































Изоҳлар 0
…