Навоийдаги даҳшат: 6 ойлик боласининг йиғисига чидолмаган эркак оғзига пайпоқ тиқиб ўдириб қўйди!

1 дақиқа ўқиш146
Навоийдаги даҳшат: 6 ойлик боласининг йиғисига чидолмаган эркак оғзига пайпоқ тиқиб ўдириб қўйди!

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ўзининг 6 ойлик ўғлининг ўлимига сабаб бўлган эркакка нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. У 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Суд материалларига кўра, ҳодиса жорий йилнинг январь ойида содир бўлган. Эркак дам олиш учун хонасига кирганида чақалоқнинг йиғлаганидан жаҳли чиққан.

У боланинг оғзига пайпоқ тиқиб, уни куч билан силкитган. Натижада чақалоқнинг боши диванга урилган ва у оғир тан жароҳати олган.

Бола шифохонага олиб борилганига қарамай, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Чақалоқ бир неча кундан сўнг вафот этган.

Суд эркакни ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиришда айбдор деб топди ва унга 15 йиллик қамоқ жазосини тайинлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?