Фото: "Yandex Xaritalar"
Пропан нархи ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўртача 4800-5000 сўмдан 6000-6200 сўмгача қимматлашгани айтилмоқда. Бу биржада нархлар ошгани ортидан рўй берган.
1 июл ҳолатига пропаннинг 1 тоннаси 6 млн 23,8 минг сўмдан сотилган бўлса, бу 31 июлга келиб 7 млн 538,5 минг сўмгача қимматлашган. Яъни июл ойи давомида ушбу маҳсулот баҳоси 25,1 фоизга ошган.
Расмий статистикага кўра, пропан нархи июл ойида 1,9 фоизга, йиллик ҳисобда 16 фоизга қимматлашган.
Рақобат қўмитаси биржа орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бориб, қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.
Расмий ахборотда келтирилишича, Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб келади, хусусан, суюлтирилган газнинг нархларини ошиши мумкинлигини олдиндан прогноз қилган ҳолда, унинг нархини барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида 15 июл куни тегишли чоралар кўриш юзасидан масъул регуляторга хабар юборган.
Аввалроқ, метан гази учун энг баланд нарх белгилаш муддати тугаши фонида нархлар 3750 сўмдан респбубликанинг турли ҳудудларида 3950 – 4250 сўмгача кўтарилгани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди