Наманганда аҳолига ажратилган газни яширинча сотганлар аниқланди

1 дақиқа ўқиш1
Наманганда аҳолига ажратилган газни яширинча сотганлар аниқланди

Наманган вилоятининг Норин ва Чуст туманларида аҳоли эҳтиёжлари учун ажратилган суюлтирилган газни ноқонуний равишда сотиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ходимлари томонидан икки туманда тезкор тадбирлар ўтказилган.

Хусусан, Норин туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида у аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газдан фойдаланиб, газ баллонларини ноқонуний тўлдириш ва сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланган. Хонадонидаги 72 та газ баллони тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, Чуст туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ҳам аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газни ҳар бир килограммини 5 минг сўмдан сотиб келгани маълум бўлган. Унинг хонадонидан 6 та газ баллони ва 480 килограмм суюлтирилган газ ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?