1 сентябрдан талабга жавоб бермаган автомобилларга газ қуйилмайди

1 сентябрдан талабга жавоб бермаган автомобилларга газ қуйилмайди

2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш бўйича янги ва қатъий тартиблар амал қила бошлайди. Эндиликда транспорт воситаси белгиланган хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берган тақдирдагина унга газ қуйишга рухсат этилади.

Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги назорат жараёнлари «U-Gas» ва «Eco-Himoya» ахборот тизимлари орқали автоматик равишда амалга оширилади. Тизим автомобиль ва унга ўрнатилган газ-баллон ускунаси ҳақидаги маълумотларни текширади.

Қуйидаги ҳолатларда автомобилга газ қуйиш тақиқланади:

— газ-баллон ускунасини ўрнатиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;

— транспорт воситасининг мажбурий техник кўрик муддати ўтган бўлса;

— фойдаланиш муддати тугаган газ баллони ишлатилаётган бўлса;

— газ ускунаси мажбурий синовлардан ўтгани ҳақида маълумот топилмаса.

Яъни ҳайдовчида ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса ёки автомобиль хавфсизлик текширувларидан ўз вақтида ўтмаган бўлса, шохобчада унга газ қуйилмайди.

Шунингдек, масъул идоралар хавфли ҳудудларда жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчалари ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг алоҳида реестрини шакллантиради.

Хавфсизлик талабларини бузиб ишлаётган ёки аҳоли учун хавф туғдириши мумкин бўлган объектлар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади. Бунинг имкони бўлмаса, уларнинг фаолияти тўхтатилиб, шохобчалар ёпилиши мумкин.

Янги тартиб газ баллонларининг портлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш, техник носоз автомобилларни аниқлаш ва ҳайдовчилар ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар