Ўзбекистонда аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 9,1 фоизга етди

1 дақиқа ўқиш1
Ўзбекистонда аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 9,1 фоизга етди

Октябрь ойи якунларига кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 0,4 фоиз бандга ошиб, 9,1 фоизни ташкил этди. Тадбиркорлик субъектларининг инфляция кутилмалари эса аксинча, 0,7 фоиз бандга пасайиб, 8,5 фоизга тушди.

Аҳоли ва бизнес вакиллари учун асосий муаммо сифатида ёқилғи ҳамда энергия нархларининг ошиши қайд этилган. Шунингдек, ҳар икки гуруҳда валюта курси ўзгариши билан боғлиқ хавотирлар иккинчи ой кетма-кет кучайган.

Ҳудудлар орасида инфляция бўйича энг юқори кутилмалар Тошкент шаҳрида шаклланган. Пойтахт аҳолиси келгуси инфляцияни 10,5 фоиз даражасида баҳолаган бўлса, бизнес вакилларининг кутилмалари 10,1 фоизни ташкил этган.

Тошкентликларнинг 47 фоизи нархлар ошиши 9–16 фоиз оралиғида бўлишини кутмоқда.

Даромади 2 миллион сўмгача бўлган кам таъминланган аҳоли қатламининг инфляция кутилмалари ҳам сезиларли ёмонлашган. Октябрь ойида бу кўрсаткич 7,6 фоиздан 9,4 фоизга кўтарилган. Шунингдек, ойлик даромади 2–10 миллион сўм ва 15–30 миллион сўм оралиғида бўлган аҳоли гуруҳларида ҳам инфляция бўйича кутилмалар ошган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?