18:10 / 06.01.2025
72

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ўтган йили 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Президент шунингдек, 2024 йил 26 июлидан 5 августига қадар ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилида бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йили январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган. Шунингдек, давлат раҳбари 2019 йил августда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги 17 йиллик фаолиятидаги биринчи меҳнат таътили экани таъкидланган эди.

2022 йили Ўзбекистон президенти томонидан барча маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарларининг меҳнат таътилига чиқиши ва даволанишини икки босқичда ўтказиш маъқуллангани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистондаги амалдаги қонунчиликка кўра вилоят ҳокимлари ҳукумат қошидаги тиббиёт бош бошқармаси рўйхатида туради. Уларга зарур ҳолатларда тиббий диагностика қилиш, даволаш, умуман олганда, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мазкур бошқарма зиммасида.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар раҳбарлари меҳнат таътилига чиққани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонлик амалдорларнинг меҳнат таътили одатда 10 кун давом этар эди. 2021 йилнинг 17 январь куни Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси, Тошкент шаҳри ҳокими ва 6 та вилоят ҳокими 10 кунлик муддатга меҳнат таътилига чиққанди. Шу йилнинг 28 январь куни эса яна еттита вилоят раҳбари бошчилигидаги 959 нафар масъул — ҳудудлардаги иккинчи, учинчи, тўртинчи сектор раҳбарлари меҳнат таътилига чиқади ва саломатлигини тиклаб қайтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият