Эрта никоҳга қарши курашда янги рағбат тизими жорий этилиши кутилмоқда

Эрта никоҳга қарши курашда янги рағбат тизими жорий этилиши кутилмоқда

2026 йил 1 сентябрдан эрта никоҳ ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш ҳолатлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилиши мумкин.

Қарор лойиҳасига кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарима маблағларининг 15 фоизи хабар берган шахсларни мукофотлашга йўналтирилади.

Мазкур ташаббус аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мукофотлаш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юкланмоқда.

Лойиҳа қабул қилинса, эрта никоҳ ва қонунга зид никоҳ маросимларига қарши курашда жамоатчилик иштироки кучаяди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар