Лавров: “Барча жаҳон урушларини Европа бошлаган”

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров навбатдаги баёноти билан халқаро майдонда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг таъкидлашича, инсоният тарихидаги йирик жаҳон урушларининг бошланишида асосий роль Европа давлатларига тегишли бўлган.
Лавров, шунингдек, Германияни Украинадаги айрим миллатчи гуруҳлар намоён этаётган нацист рамзлари ва ҳаракатларига етарлича баҳо бермаётганликда танқид қилди.
Вазир Россиянинг урушда ютқазаётгани ҳақидаги фикрларни “хаёлий қараш” деб атаб, мамлакат ҳеч қандай ултиматумларга бўйсуниш ниятида эмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, уруш давом этмоқда ва “адолат қарор топиши учун барча чоралар кўрилади”.
Шу билан бирга, Лавров ҳозирги шаклдаги Европа тузилмалари самарали ечим таклиф қила олишига ишонмаслигини ҳам очиқ айтди.
Ушбу баёнотлар халқаро жамоатчилик орасида турли муносабатларга сабаб бўлмоқда.





























Изоҳлар 0
…