Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Сзинпинни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Сзинпинни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга таваллуд куни муносабати билан табрик йўллади.

Давлат раҳбари мактубида Си Цзинпиннинг Хитой тараққиёти ва модернизациясидаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Янги Ўзбекистон ислоҳотларини қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолаб, Си Цзинпинга мустаҳкам соғлиқ ва янги муваффақиятлар тилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар