09:18 / 28.03.2025
1 503

Психологлар ҳақидаги ҳақиқатлар: 14 та кутилмаган жавоб (видео)

Психологлар ҳақидаги ҳақиқатлар: 14 та кутилмаган жавоб (видео)
24 март Бутунжаҳон депрессияга қарши кураш куни деб эътироф этилган. Бу руҳий саломатлик ҳақида гапириш ва психология ҳақида ҳали ҳануз мавжуд бўлган афсоналарни йўқ қилиш учун ажойиб имкониятдир.

Баъзилар ҳали ҳам фақат "оғир касаллар" психологлардан ёрдам сўрашига ишонса, бошқалар эса маслаҳатдан сўнг "руҳий касалликлар шифохонасига юборилишдан" қўрқишади. Лекин бу ҳақиқатан ҳам шудайми?

Sputnik Ўзбекистон лавҳасида оила ва инқироз бўйича психолог София Ҳасанова психология, қўрқув, терапия ва унинг нархига оид энг кўп учрайдиган саволларга жавоб беради.

“Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда психология ва психиатрияга муносабат тенденцияси ижобий томонга ўзгариб бораётгани қувонарли. Одамлар муаммоларини йиллар давомида ичига ютмай, мутахассисларга тез-тез мурожаат қилишмоқда”, – дейди эксперт.

Энг тез-тез учрайдиган психологик муаммолар орасида у муваффақият кетидан пойга жараёнида пайдо бўладиган ташвиш ва стрессни таъкидлайди.

“Ижтимоий тармоқлар атрофдагиларнинг ҳаммаси яхшироқ, муваффақиятлироқ, бойроқ яшайди, деган иллюзияни яратади... Бу одамларни жуда асабий қилади. Аммо ўзгаларнинг мақсадлари ортидан қувишдан олдин, ўзингизга савол бериш муҳимдир: мен ўзим нимани хоҳлайман? Нима мени ҳақиқатан бахтли қилади? — дейди у.

Психологларнинг ўзлари ҳам стрессга мойил эканлиги ростми? Улар ташхис қўйишлари мумкинми? Қачон мутахассисга мурожаат қилиш керак ва бу сизнинг ҳаётингизни қандай ўзгартириши мумкин?

Бу ва бошқа саволларга жавобни Sputnik Ўзбекистон видеосидан топасиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият