Пул бор, аммо хотиржамлик йўқ: Бугунги жамият йўқотаётган энг қимматли бойликлар

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Инсоният тарихидаги энг қулай ва моддий имкониятларга бой даврда яшаётган бўлсак-да, тараққиёт билан бирга маънавий бўшлиқ ва руҳий хотиржамлик танқислиги кучайиб бормоқда.
- Замонавий жамиятда ҳашаматли уйлар қурилиб, тиббиёт ва технологиялар ривожланганига қарамай, оилавий бирдамлик, самимий меҳр-оқибат ҳамда инсонийлик фазилатлари тобора камайиб бормоқда.
Биз инсоният тарихидаги энг қулай, технологик жиҳатдан юксалган ва моддий имкониятларга бой даврда яшаяпмиз. Бироқ тараққиёт билан бирга инсон қалбидаги бўшлиқ ва маънавий тансиқлик ҳам кун сайин чуқурлашиб бормоқда. Кўп нарсага эришдик, аммо эвазига нималарни бой бериб қўйдик?
Жамиятшунослар ва психологларни чуқур ўйга солаётган, замонавий турмуш тарзимизнинг аччиқ, аммо айни ҳақиқат бўлган энг катта зиддиятлари яна кун тартибига чиқди.
Тўкинлик ичидаги камчиликлар: Замонавий ҳаёт парадокслари
Кундалик югур-югурлар ортидан кўпинча эътибордан четда қоладиган муҳим ҳақиқатлар:
Катта иморатлар ва кичрайган оилалар: Ҳашаматли, кенг ва кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда, бироқ уларнинг ичидаги бирдамлик ва аҳил оилавий давралар тобора торайиб, фарзандлар сони ва меҳр ришталари қисқармоқда;
Тиббиёт чўққиси ва янги хасталиклар: Замонавий тиббиёт тарихда кўрилмаган даражада ривожланди, аммо шу билан бирга стресс, сурункали хасталиклар ва номаълум касалликларнинг тури геометрик прогрессияда кўпаймоқда;
Коинотга саёҳат ва қўшнидан бехабарлик: Инсоният Ойга етиб борди, Марсни тадқиқ қилмоқда, аммо эшиги бир неча қадам нарида бўлган ён қўшнисининг ҳоли, дарди ва қувончидан мутлақо бехабар;
Бойлик ва йўқотилган хотиржамлик: Даромад ва пул топиш имкониятлари ошди, лекин қалбдаги хотиржамлик, руҳий сокинлик ва қаноат ҳисси кўпчилик учун танқис неъматга айланди;
Ақл устунлиги ва сўнган ҳис-туйғулар: Интеллект, мантиқ ва донолик юксалиб бораётгандек, аммо соф меҳр-оқибат, самимий ҳис-туйғулар ва ҳамдардлик камайиб кетмоқда;
Билим ортди, аммо ҳикмат қани? Ахборот ва маълумотлар океанида яшаяпмиз, китоблар ва курслар кўп, бироқ ҳаётни англаш ва уни тўғри яшаш ҳикмати озайиб бормоқда;
Виртуал танишлар ва ҳақиқий дўстлик танқислиги: Ижтимоий тармоқларда йўл-йўлакай орттирилган минглаб юзаки «дўстлар» бисёр, аммо оғир кунда елка тутадиган ҳақиқий дўстлар бармоқ билан санарли;
Вақт ўлчовчилари кўп, лекин вақт йўқ: Бўйин ва қўлларга тақиладиган соатлар энг сўнгги бренд ва бетакрор дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, бироқ яқинлар, оила ва ўзлик учун сарфлашга сурункали вақт етишмайди;
Аҳоли сони кўпайди, аммо одамийлик-чи? Сайёрамизда одамлар сони йилдан-йилга миллиардлаб кўпайиб бормоқда, бироқ энг муҳим фазилат — одамийлик ва инсонийлик тобора ноёб тушунчага айланиб қолмоқда.
Хулоса: Руҳий мувозанатни қандай қайтариш мумкин?
Ушбу зиддиятлар инсониятга оддий бир ҳақиқатни эслатади: технология ва моддият фақат восита бўлиб, бахт ва ҳаловатнинг ўзаги инсоннинг ички маънавияти, яқинларига кўрсатган меҳри ва атрофдагиларга бўлган самимий муносабатида мужассамдир.































Изоҳлар 0
…