Кредит қарзи эвазига гаров мулки хатланди

Суд қарорига асосан, қарздор фуқародан «Капиталбанк» фойдасига 265 миллион сўм кредит қарзини ундириш белгиланган бўлиб, суд ҳужжати ижроси Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармасига юклатилган.
Қарздорлик белгиланган муддатда ихтиёрий равишда қопланмаганлиги сабабли, давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган хонадон хатланди.
Кўрилган чоралар натижасида 265 миллион сўм миқдоридаги кредит қарзи тўлиқ ундирилиб, суд қарори ижроси таъминланди.




























Изоҳлар 0
…