Сирдарёда тадбиркор фойдасига 1,3 млрд. сўм қарздорлик ундирилди

Сирдарёда тадбиркор фойдасига 1,3 млрд. сўм қарздорлик ундирилди

Суд қарори ижросини таъминлаш доирасида Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими давлат ижрочилари томонидан тадбиркорлик субъекти манфаати ҳимоя қилинди.

Суд қарорига асосан, қарздор корхонадан ундирувчи «E.G.A» МЧЖ фойдасига 1 млрд. 298 млн. сўм қарзни ундириш белгиланган.

Қарздорлик белгиланган муддатда ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Жумладан, қарздор корхонанинг банк ҳисобварақларига банд солиниб, унга тегишли мол-мулклар хатланди.

Кўрилган чоралар натижасида 1 млрд. 298 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчи МЧЖнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилди.

Шу тариқа, суд қарори ижроси таъминланиб, тадбиркорнинг қонуний манфаатлари тикланди. 

Бюронинг Сирдарё туман бўлими

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар