07:02 / 15.03.2018
3 656

Эксперт фикри: UZ доменлари киберҳужумга учраб турибди

Эксперт фикри: UZ доменлари киберҳужумга учраб турибди
Бугунги кунда Республикамизда 32,65 миллион нафар аҳолидан 14,7 миллиондан ортиғи интернетдан фойдаланади. 2018 йил 12 март ҳолатига кўра, “UZ” доменида рўйхатга олинган веб-сайтлар сони 56 447 тани ташкил этмоқда.

Мазкур “UZ” доменли сайтлари киберхужумдан ҳоли эмас. Аслида интернет тармоғидаги барча веб-саҳифаларга хос муаммодир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази бўлими бошлиғи Лазиз Бўронов Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди томонидан ўтказилган семинар-тренингда маълумот берди.

Унга кўра, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган график асосида 2017 йил давомида республикамизда фаолият юритаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг 120 та расмий веб-сайтлари ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилди. Экспертиза натижаларига кўра, веб-сайтларнинг 63 тасида заифлик ва камчиликлар мавжуд бўлиб, шулардан 17 тасида жиддий заифликлар аниқланган. Қолган 57 тасида заифликлар мавжуд эмаслиги айтилади. Бу камчиликларга идораларнинг ахборот хавфсизлиги масалаларига етарли эътибор каратмаётгани сабаб булмокда.

Шунингдек, 2017 йил давомида “UZ” доменида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли веб-сайтларда уларнинг ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи жами 669 та ҳодиса кузатилган. Ҳодисаларнинг 345 тасида веб-сайтлар бош саҳифасини рухсатсиз ўзгартириш ҳолати (дефейс), 2 тасида веб-сайтга спам (ёлғон хабар) ва фишинг ҳавола қўшиб қўйиш, 322 тасида веб-сайтларга рухсатсиз янги файл ёки веб-сайт мазмунида бўлмаган веб-контент киритиб қўйиш орқали уларга зарар етказиш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу аниқланган ҳодисаларни ўрганиш, сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳамда келгусида содир бўлишини олдини олиш бўйича веб-сайт эгалари, уларнинг масъул мутахассислари ва хостинг-провайдер ходимлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилган, дейди Лазиз Бўронов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эксперт фикри: UZ доменлари киберҳужумга учраб турибди