
Одатда ҳаётий кўникма ва фойдали тажриба фарзанддан отага ўтмайди, балки хатолар ва улардан келиб чиқадиган хулосалар орқали ўрганилади. Оталар бундай ҳолда “ўғлим ҳали жуда ёш” қабилида иш кўриб, ўз билимларини зурриёдларига улашмайди. Аслида эса ота боланинг асосий тарбиячиси ва устози бўлиши керак. Бу ҳақда Xabardor.uz маьлум қилмоқда.
Куюнчак оталардан бири ўз фарзандига нималарни ўргатиш кераклиги устида бош қотириб, қуйидаги маслаҳатларни ишлаб чиқди. Демак, фарзандга нималарни ўргатиш керак?
1. Агар ўзингга ишонмасанг, ҳеч бўлмаганда ўзингга ишонган каби ҳаракат қил. Вақти келиб ўзингга бўлган ишонч уйғонади.
2. Инсоннинг кўлами ҳақида уни ташвишга солаётган муаммолар кўлами бўйича фикр юритса бўлади.
3. Ўзингнинг хатти-ҳаракатларингни назорат қилишни ўрган.
4. Ҳар доим бирорта билан кўришганда ўрнингдан тур.
5. Қанча пул билан хайрлашишга руҳан тайёр бўлсанг, ўшанча миқдордаги пулни қарзга бер.
6. Камроқ гапир, кўпроқ тингла. Одамлар уларни тинглайдиганларни ёқтиради.
7. Сенда ҳақиқий қизиқиш уйғотадиган машғулотни топ ва уни қандай қилиб пулга айлантириш устида ўйлаб кўр.
8. Омад унга тайёр турганларни яхши кўради.
9. Фақат сифатли нарса харид қил.
10. Эркак киши фақат ўзини эмас, балки яқинларини ҳам ҳимоя қила олиши керак.
11. Бирор нарса қидирсанг, оёқ остига эмас, тўғрингга қара.
12. Қизиқарли ва ўзига хос қарорлар қабул қилишдан қўрқма.
13. Сенга хавф туғдирмайдиган одам билан келишмовчиликка борма.
14. Ҳар қандай бош кийимидан амалий фойда бўлиши керак.
15. Чиройли кийинишни одат қил, атрофдагиларда яхши таассурот қолдирасан.
16. Гаплашаётган одамингнинг кўзига қара.
17. Жисмоний машқ сени бахтлироқ қилади. Югур, спор билан шуғуллан, ҳар куни машқ қил.
18. Маошингнинг кичикроқ қисмини асраб қўй.
19. Тез-тез ота-онангдан хабар олиб тур.
20. Сўрашаётган одамингнинг қўлини маҳкам сиқ.
21. Катта нарсалар ҳақида ўйла.
22. Барча одамларга, уларнинг ижтимоий ҳолатидан қатъий назар, бирдай ҳурмат кўрсат.
23. Масъулият энг муҳим нарса. Ёмон ишлар бўлиб туради, сенинг вазифанг – қийинчиликларни енгиб ўтиш.
24. Ҳеч қачон нолима. Бу олдингда турган вазифани енгиллаштирмайди, мақсадга эришишингни тезлаштирмайди.
25. Уйдан чиқишда ташқи кўринишингга эътибор бер.
26. Кимнинг биринчи жаҳли чиқса, ўша ютқизади.
27. Бировни бахтли қилиш учун ўзингни ўзгартирма. Агар “биров” сенинг ўзинг бўлмасанг.
28. Агар сен уйда энг ақлли бўлсанг, демак, сен бошқа уйдасан.
29. Нимани керакли деб ҳисобласанг, ўша билан шуғуллан, аммо ўша соҳада энг яхши бўлишга интил.
30. Ҳеч ким ўлим тўшагида ётганида кам ишлаганидан нолиган эмас. Ҳаётдан лаззат олишни бил. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар