06:00 / 29.10.2019
7 927

Итлар нима учун инсонларни бунчалик яхши кўришини биласизми?

Итлар нима учун инсонларни бунчалик яхши кўришини биласизми?
Итнинг инсонларга бўлган муҳаббатининг асоси бўриларнинг генлардаги одамийликка таъсир қиладиган мутациясига бориб тақалади. Кўпгина манбаларга қараганда, ота-боболаримиз бугунги кундаги биз билган замонавий итларнинг аждодлари билан илк бора учрашганда, бўрисимон итларнинг баъзилари инсонга дўстона муносабатда бўлиб, бошқаларига қараганда одамларни кўрганда "ураа, одамлар" дейдиган туридан эдилар.

Айнан шу турларини биз ҳозирда энг қадрдон дўстларимиз сифатида уйда боқамиз. Уларнинг қолганлари эса "Бўғизла, одамни" дейдиган турлари бўлиб, улар осиб ўлдирилган ва кичкиналари ўрмонларда қолиб кетишган. "Ура, одамлар" дейдиган бўрилар, эҳтимол ген мутациясига учраган бўлиб, уларнинг бўриларга ўхшайдиган одатлари камайиб борган. Ушбу бўриларнинг мутацияга (ўзгаришга) учраган сўнгги авлодлари ҳозирда биз билган лайча итлардир.

Илм-фандаги сўнгги янгиликлар шуни исботлайдики, итлар ва одамлар ўртасидаги муносабатлар севги гормони деб аталган окситоцин туфайли юзага келади. Бу гармон нафақат инсонларда, балки итларда ҳам ишлаб чиқарилар экан.

"Албатта итлар ўз эгаларини яхши кўришади!"- дея изоҳ беради ҳайвонларнинг характери бўйича мутаххассис Эми Шожай. "Окситоцин гормони (итларда ҳам, одамларда ҳам) улар ёқтирган инсонлари билан алоқа қилганда ишлаб чиқарилади. Бу "севги гормони" биз ва итларимиз ўртасидаги меҳр-муҳаббатни кучайтиради, шунингдек бу меҳр она итлардан фарзандларига ҳам ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Итлар нима учун инсонларни бунчалик яхши кўришини биласизми?