09:30 / 04.09.2020
1 119

Ўзбекистонда чегара зонаси режими ўрнатилган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда чегара зонаси режими ўрнатилган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди
Фото: Фаррух Алиев/xabar.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси режими рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овулларнинг вақтинчалик рўйхати;
  • Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий ҳудудий бўлинмалари рўйхати;
  • Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларининг қўшимча рўйхати тасдиқланади.

Тезкор хизмат фаолиятини ташкиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилоятининг чегарадош туманлари ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва бошқа маъмурий ҳудудий бўлинмаларининг рўйхатига амал қилинади.

Чегара зонасида жойлашган аҳоли яшаш масканларида чегара ва паспорт режимига риоя этилиши устидан доимий назорат ташкил этилади.

Чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситаларида аҳоли манзилгоҳлари ва меҳнат жамоаларида тушунтириш ишлари ўтказилиши ташкил этилиб, бунда Ички ишлар идораларининг тажрибали ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари жалб этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овулларнинг вақтинчалик рўйхати
1. Тошкент вилояти:

Бўстонлиқ тумани – Қорабулоқ, Полвонак, Муллоло, Курдуптур, Майдонтол, Испай, Қошбулоқ, Тепар, Такаёнғоқ, Жаужурек, Урунгач, Чакак, Пскем аҳоли пунктлари.

2. Фарғона вилояти:
Сўх тумани – Сўх Ушёр, Сарикайда, Димерсат, Янгиариқ, Равон, Шайхаталан, Мальмут, Дивайрам, Лимбур, Туль, Калача, Газноу, Кизилкияк, Чашма аҳоли пунктлари;
Фарғона тумани – Шоҳимардон, Иордан, Ак-кия, Курганча, Оқсу, Кўккул, Шоланг, Дашлоқ, Дутоба аҳоли пунктлари.

Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалари рўйхати
Музробод тумани – Қоракамар, Болдир, Навбаҳор, Ободон, Шўроб, Бешқўтан, Халқобод, Музробод, Гулистон қишлоқ кенгашлари, Болдир темир йул бекати ҳудудлари;
Шеробод тумани – Зарабоғ, Янгитурмуш қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;
Термиз тумани – Термиз шаҳри, Учқзил шаҳарчаси, Термиз тайёрагоҳи, Шеробод, Термиз, Учқизил, Ноушаҳар, Ғалаба, Амузанг темир йўл бекатлари, Паттакесар, Пахтаобод, Янгиариқ, Хотинробот қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;
Ангор тумани – Ангор шаҳарчаси, Дўстлик, Навоий, Кайрам, Занг, Истиқлол, Янгиобод, Таллимарон – қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;
Сариосиё тумани – Хуфар, Суфиён, Сариосиё, Ўзбекистон, Toчиён, Дашнобод, Бўстон, Наврўз қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;
Узун тумани – Телпакчинор, Жончека, Оқостона, Файзова, Боботоғ, Хондиза, Узун қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;
Денов тумани – Госземзапас ҳудуди;
Шўрчи тумани – Соҳибкор қишлоқ кенгаши ҳудуди;
Қумқўрғон тумани – Оққапчиғай қишлоқ кенгаши ҳудуди;
Жарқўрғон тумани – Жарқўрғон қишлоқ кенгаши ҳудуди.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларининг қўшимча рўйхати
Аҳоли яшаш жойлари: Тамшўш, Тамархут, Хамидарча, Киштут, Сарипова, Ангариқози, Кункўрмас, Муш, Шотрут, Ховат, Хурватан, Замбоғ, Мизат, Сухтай қишлоқ ўтказиш жойи, Деболо вайроналари, Новиде вайроналари, Бугрс вайроналари, Майдонқози вайроналари, ёзги Даҳани – Дуоба, Питибарак, Гузиак, Карсак, Нигобад вайроналари, Усточ, Зинчоб, Зевар, Кундаджувоз, Чош, Пастикалон, Хўжаосмин, Маланд, Карш, Вочах, Зоғхона, Ҳардурин, Гулиоб, Тангизироба, Бойқишлоқ, Саримазор, Горный, Захнобод, Хамрау, Иссқчашма, Лабиоб, Боғи – Самарқанд, Дорасой.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)