Uzum Market харидорларга промокодлар, сотувчиларга бепул логистика тақдим этади

Жамият1 дақиқа ўқиш241
Uzum Market харидорларга промокодлар, сотувчиларга бепул логистика тақдим этади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Uzum Market техник узилишлардан сўнг тўлиқ тикланди ва жабр кўрган барча томонлар учун компенсация дастурини эълон қилди.
  • Харидорларга кейинги харидлар учун промокодлар берилади, сотувчилар эса октябр охиригача бепул логистика ва сақлаш хизматларидан фойдаланишади.
  • Франчайзинг эгаларининг йўқотган даромадлари ҳам қоплаб берилади.

Ўзбекистондаги йирик онлайн савдо платформаси Uzum Market куни кеча юз берган кенг кўламли техник узилишлардан сўнг тизим фаолияти босқичма-босқич тўлиқ тикланганини маълум қилди. Маркетплейс юзага келган ноқулайликлар учун барча харидорлар ҳамда тадбиркорлардан расман узр сўраб, катта ҳажмдаги компенсация дастурини эълон қилди.

Компания мазкур носозлик туфайли жабр кўрган барча томонлар — харидорлар, сотувчилар (селлерлар) ва тармоқ ҳамкорлари манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатор енгилликларни жорий этмоқда.

Компенсация пакети: Харидорлар ва сотувчиларга қандай имтиёзлар берилади?

Платформа маъмурияти томонидан қуйидаги компенсация чоралари тасдиқланди:

  • Харидорлар учун бонуслар: Техник носозлик сабабли ўз буюртмаларини ўз вақтида ололмаган мижозларга кейинги харидлари учун махсус промокодлар тақдим этилади;

  • Сотувчиларга бепул хизмат: Маркетплейсда ўз маҳсулотларини сотаётган барча тадбиркорлар учун товарларни сақлаш ва логистика хизматлари жорий йилнинг октябрь ойи охиригача мутлақо бепул қилиб белгиланди;

  • Франшиза эгаларига ёрдам: Uzum Market тармоғи бўйича франчайзинг асосида иш юритувчи буюртма бериш пунктлари (ПВЗ) эгаларининг техник узилиш даврида йўқотган даромадлари компания томонидан тўлиқ қоплаб берилади.

Буюртмаларни тарқатиш пунктлари фаолияти қайта тикланди

Бутун республика бўйлаб маркетплейснинг тарқатиш пунктлари одатий иш тартибига қайтди ва товарларни топшириш жараёни максимал даражада енгиллаштирилди:

  • Буюртмани олиш осонлашди: Эндиликда пунктларга келган харидорлар буюртмани қабул қилиб олиш учун фақатгина SMS орқали келган рақамни ёки қабул қилувчининг исм-шарифини айтиши кифоя;

  • Сақлаш муддати узайтирилди: Тизим ишга тушган заҳоти пунктларга шошилиш шарт эмас — барча тайёр буюртмаларни бепул сақлаш муддати сезиларли равишда узайтирилди.

Uzum Market маъмурияти тизим барқарорлигини тўлиқ назорат остига олганини ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун инфратузилма янада кучайтирилаётганини таъкидламоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?