Муниса Ризаева кутилмаган қарори билан мухлисларни ҳайратда қолдирди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева ижтимоий тармоқларда улашган видеолари орқали мухлисларини яна бир бор ҳайратда қолдирди.
Маълум бўлишича, санъаткор "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони билан тақдирланган. Бироқ у бу юксак мукофотни ўзига эмас, онасига бағишлашга қарор қилган.
Видеода Муниса Ризаева унвонни онасига топширар экан, самимий тарзда: “Она, бу унвонни сизга бермоқчиман”, дея мурожаат қилади. Онаси эса аввало қизини ушбу ютуғи билан табриклаб, унга бўлган фахрини яширмайди. Шунингдек, у муҳтарам Президентга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдиради.

Хонанда ўз постида қуйидагича ёзиб қолдирди:
“Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан менга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони топширилди. Ҳурматли Президентимга чексиз миннатдорчилик билдираман! Бу юксак эътироф нафақат менинг шахсий ютуғим, балки юртимизда санъат ва маданиятга берилаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Менга билдирилган ишончни оқлаш — менинг асосий бурчим.”
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар хонандани табриклаб, унга янада катта ютуқлар тилашмоқда.





























Изоҳлар 0
…