PSY атрофида жиддий можаро: машҳур хонанда прокуратурага топширилди

PSY атрофида жиддий можаро: машҳур хонанда прокуратурага топширилди

PSY атрофида жиддий ҳуқуқий можаро юзага келди. У психотроп дори воситаларини олиш қоидаларини бузганликда гумон қилиниб, Жанубий Корея прокуратурасига топширилгани ҳақида хабар берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, хонанда 2022 йилдан 2025 йилгача шифохонага шахсан бориб кўрикдан ўтмасдан туриб, уйқу бузилиши ва депрессия каби ҳолатларни даволаш учун ишлатиладиган психотроп дориларга рецепт олганликда гумон қилинмоқда. Шунингдек, ушбу дорилар унинг номидан менежери ёки учинчи шахслар орқали олиб келингани ҳам текширилмоқда.

Жанубий Корея тиббиёт қонунчилигига кўра, бундай турдаги дори воситалари фақат бемор шахсан шифокор кўригидан ўтгандан сўнг ёзиб берилиши мумкин. Бундан ташқари, дориларни олиш жараёни ҳам бевосита беморнинг ўзи томонидан амалга оширилиши шарт экани белгиланган.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан иш юзасидан текширувлар олиб борилмоқда. Агар гумонлар тасдиқланса, бу ҳолат PSY учун жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлиб, мухлислар орасида турли муносабатлар билдирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

PSY атрофида жиддий можаро: машҳур хонанда прокуратурага топширилди – Zamin.uz, 06.06.2026