Тўйдаги чиқиш: Муниса Ризаева мухлисларни ҳайратда қолдирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муниса Ризаева нафақат катта саҳналарда, балки халқ орасида ҳам ўз ижоди билан мухлислар меҳрини қозониб келмоқда.
Хонанданинг турли тўй ва тантанали маросимларда иштирок этиб, ижролар тақдим этаётган видеолари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Мухлислар эса унинг самимийлиги, саҳна маданияти ва кучли овозини юқори баҳоламоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган лавҳаларда ҳам санъаткорнинг мухлисларга бўлган ҳурмати ва халқ билан самимий муносабати акс этган. Шу боис кўплаб фойдаланувчилар мазкур видеоларга ижобий фикрлар билдирмоқда.
Санъаткорнинг халқ орасидаги самимий чиқишлари мухлислар эътиборини тортишда давом этмоқда.





























Изоҳлар 0
…