Радиотелескоплар 3И/ATLAS юлдузлараро объектида технология изларини топмади

Астрономлар Қуёш тизимига ташриф буюрган учинчи юлдузлараро объект — 3И/ATLAS'да сунъий фаоллик белгиларини аниқлай олишмади. SEТИ (Сеарч фор Эхтратеррестриал Intelligence) институти тадқиқотчилари Калифорниядаги Аллен Телескопе Аррай радиотелескопи ёрдамида объектнинг радиосигналларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди. 3И/ATLAS кометаси илк бор 2025-йил 1-июльда ATLAS тизими томонидан қайд этилган бўлиб, у 1И/'Оумуамуа ва 2И/Борисов кометаларидан кейинги учинчи тасдиқланган юлдузлараро меҳмондир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Гарчи 3И/ATLAS Қуёшга яқинлашганда газ ва чанг чиқариб, одатий комета хусусиятларини намоён қилган бўлса-да, SEТИ жамоаси унда технологик маркерларни қидириш бўйича стандарт текширув ўтказди. Тадқиқотда Бреактроугҳ Листен лойиҳаси, Беркелей SEТИ Ресеарч Сентер ва Жодрелл Банк Центре фор Астропҳйсикс мутахассислари иштирок этишди. Кузатувлар 1 дан 9 ГГс гача бўлган частота диапазонида 7 соатдан ортиқ давом этди.
Таҳлиллар давомида тизим 74 миллионга яқин тор полосали сигнални қайд этди, бироқ уларнинг аксарияти радиохалақитлар бўлиб чиқди. Фильтрлашдан сўнг ажратиб олинган 211 та номзод сигнал визуал текширувдан ўтказилганда, уларнинг бирортаси сунъий экани тасдиқланмади. Тадқиқотчилар 3И/ATLAS яқинида қуввати 10¹⁰ ваттдан юқори бўлган ҳар қандай узаткични аниқлаш имкониятига эга эдилар.
Лойиҳа муаллифларидан бири Софиа Шеихнинг таъкидлашича, бундай кузатувлар келажакда кам учрайдиган аномал ҳолатларни табиий жараёнлардан фарқлаш учун муҳим методологик база яратади. Олимлар, шунингдек, вақти келиб Воягер каби аппаратлар ҳам бошқа тизимлар учун юлдузлараро объект ва технологик маркерга айланишини эслатиб ўтишди. Ушбу тажриба замонавий радиоасбобларнинг юлдузлараро объектларга тезкор муносабат билдириш қобилиятини яна бир бор исботлади.





























Изоҳлар 0
…