
«Disney» киностудияси олижаноб қароқчи ҳақидаги сценарийдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олди.
Маълум бўлишича, «Ноттингем ва Гуд» деб номланган сценарий «Кариб денгизи қароқчилари» услубида ёзилган бўлиб, бу «Disney»нинг янги муваффақиятли лойиҳасига айланиши мумкин, Бу ҳақда «deadline.com»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Октябрда «Sony» студияси Робин Гуд ҳақидаги сценарийни экранлаштириш ҳуқуқини сотиб олган эди. Ўшанда студия «Робин Гуд»ни экшн-жангари фильмлар руҳида ишламоқчи эканини маълум қилганди.
Маълумот учун, камбағалларга улашиш учун бойларни тунайдиган олижаноб ўрмон қароқчиси сифатида тасвирланадиган Робин Гуд образини ёзувчи Вальтер Скотт британ фольклори асосида ўзининг «Айвенго» романида адабий қаҳрамонга айлантирган, уни Александр Дюманинг романларида ҳам учратиш мумкин
Фото: mp4v.ru «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар