"Музлик даври 6" мультфильмининг илк тўлиқ трейлери намойиш этилди (видео)

1 дақиқа ўқиш9
"Музлик даври 6" мультфильмининг илк тўлиқ трейлери намойиш этилди (видео)

Disney компанияси машҳур «Музлик даври» анимацион франшизасининг олтинчи қисми — «Музлик даври 6: Қайнаш нуқтаси» (Ice Age: Boiling Point) мультфильмининг илк тўлиқ трейлерини тақдим этди. Янги фильмнинг чиқиши анимацион туркум мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мазкур лойиҳа Disney компанияси 20th Century Fox студиясини сотиб олганидан кейин асосий франшиза доирасида ишлаб чиқарилган илк янги қисм ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ушбу оламга оид «Музлик даври: Бакнинг саргузаштлари» тўлиқ метражли мультфильми ҳамда «Скрат саргузаштлари» қисқа метражли анимацион сериаллари намойиш этилган эди.

Янги мультфильмда томошабинлар севимли қаҳрамонлари — мамонт Менни, ялқов Сид ва йўлбарс Диего билан яна учрашади. Қувонарлиси, уларга аввалги қисмларда овоз берган актёрлар яна ўз ролларига қайтмоқда:

-Рей Романо — мамонт Менни;

-Жон Легуизамо — ялқов Сид;

-Денис Лири — йўлбарс Диего.

«Музлик даври 6: Қайнаш нуқтаси» фильмининг АҚШ кинотеатрларида намойиш этилиши 2027 йил 5 февралга режалаштирилган.

Маълумот учун, франшизанинг аввалги асосий қисми — «Музлик даври: Муқаррар тўқнашув» 2016 йилда экранларга чиққан эди. Орадан ўн йилдан кўпроқ вақт ўтиб, машҳур қаҳрамонлар яна катта экранга қайтишга тайёрланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?