Хитойда дунёдаги энг катта муз ва қор шаҳарчаси қурилмоқда

Дунё1 дақиқа ўқиш9
Хитойда дунёдаги энг катта муз ва қор шаҳарчаси қурилмоқда

Хитойнинг Харбин шаҳрида 28-Халқаро муз ва қор олами барпо этилмоқда. 2026–2027 йилги мавсумда очилиши режалаштирилган мазкур мажмуа майдони рекорд даражага — 1 миллион 250 минг квадрат метрга етади. Бу ҳақда Хитойнинг Хэйлунцзян провинцияси Маданият ва туризм департаменти маълум қилди.

Улкан муз шаҳарчасини қуриш учун жами 400 минг куб метр муз ва қордан фойдаланиш режалаштирилган. Бу кўрсаткич мажмуанинг аввалги мавсумларига нисбатан янги рекорд ҳисобланади.

Бу йилги асосий янгиликлардан бири Disney билан ҳамкорликда яратиладиган «Муз юрак» (Frozen) мультфильми мавзусидаги ҳудуд бўлади. Унда машҳур қаҳрамонлар — Эльза, Анна ва Олафнинг муздан ясалган ҳайкаллари намойиш этилади. Шунингдек, ташриф буюрувчилар учун махсус дўконлар ҳам ташкил этилади.

Ishchilar katta muz bloklarini brezent va somon bilan yopmoqda.

Маълум қилинишича, муз шаҳарчасини барпо этиш ишлари бошланиш арафасида. 24 ноябрь куни мажмуа учун олдиндан тайёрлаб қўйилган муз захиралари ҳам ишлатишга топширилган.

28-Харбин муз ва қор оламининг очилиши 2026 йил декабрь ойи ўрталарига режалаштирилган. Аниқ очилиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Иқтисодиёт
    27 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  2. Спорт
    ФИФА киберҳужумга учради: хакерлар ташкилотнинг маълумотларига киришга муваффақ бўлди
  3. Саломатлик
    «10 та доридан кўра битта бедана тухуми фойдали» — ҳақиқатми ёки муболаға?
  4. Жамият
    «Синглиси бор акалар меҳрга муҳтож бўлмас экан»: оиладаги энг беғубор ришта ҳақида
  5. Жамият
    Ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмагани учун Дамас автомашинаси хатланди
  6. Спорт
    Андони Ираола «Ливерпул» юлдузлари Вирц ва Исакнинг ҳамкорлигини юқори баҳолади
  7. Жамият
    Она меҳрига муштоқ бола онасининг бағрига қайтарилди
  8. Дунё
    «У 80 фоиз супер даҳо, қолган 20 фоизини айтишдан бош тортаман»: Трамп Илон Маск ҳақида
  9. Маданият
    Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун 70 ёшда!
  10. Спорт
    «Олимпик-МобиУз» «Шўртан»ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмаси сари муҳим қадам ташлади